“Собир Раҳимов – Ўртаовул” оралиғида янги темирйўл ўтказгичи фойдаланишга топширилди — 3 октября 2026 г. в 06:55:08.293
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” оралиғида янги темирйўл ўтказгичи фойдаланишга топширилди Бугун, 3 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан пойтахт ва Тошкент вилояти кесишмасидаги транспорт оқимини тартибга солиш мақсадида бунёд этилган замонавий темирйўл ўтказгичи тантанали равишда очилди. Объект “Собир Раҳимов – Ўртаовул” бекатлари оралиғида жойлашган. Очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси З.Нарзуллаев, траспорт прокуратураси прокурори И.Наримов, оммавий ахборот воситалари, маҳаллий аҳоли ва бошқалар иштирок этди. “Собир Раҳимов – Ўртаовул” бекатлари оралиғидаги 3384 км PK-2 да мавжуд темир йўл кесишмаси ўрнида барпо этилган янги йўл ўтказгични қуриш жараёнида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Хусусан, лойиҳа доирасида узунлиги 23,6 метр бўлган 1 дона икки йўллик янги темир йўл кўприги қуриб битказилиб, темир йўл излари ўз жойига қайтарилди, 1200 метр узунликдаги айланма темир йўл ва автомобиль йўли барпо этилди. Шунингдек, тўсиқ девор пойдевори учун 237 дона савай бурғулаш ишлари амалга оширилиб, унинг 11 минг метр кубдан ортиқ қисмига тўлиқ бетон қуйилди ва 800 метр контакт тармоғи тўлиқ кўчириб ўтказилди. Қурилиш жараёнида жами 60 минг метр куб тупроқ ишлари бажарилди, аликафон монтаж ишлари якунланиб, ҳудуддаги ёмғир ва қор сувларини хавфсиз оқизиб юбориш учун 2 дона сув бочкаси ўрнатилди ҳамда замонавий автомобиль ва пиёдалар йўлаклари қуриб битказилди. Мазкур замонавий йўл ўтказгичнинг очилиши Зангиота тумани аҳолиси ва транзит ҳаракатланувчи йўловчилар учун улкан қулайликлар яратиб, ҳудуддаги тирбандликларни бартараф этиш, вақтни тежаш, автомобиль йўлларидаги кундалик юкламани сезиларли даражада камайтириш ҳамда хавфсиз ва қулай ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади. ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!