❗️Кадрларда Nexia автомобили ҳаракатланиб келаётгани ва бир неча бола эҳтиётсизлик оқиб...
❗️Кадрларда Nexia автомобили ҳаракатланиб келаётгани ва бир неча бола эҳтиётсизлик оқибатида йўлга чиқиб, автомобил тагига ташлагани кўринади. Айтилишича, ҳайдовчи воқеадан сўнг дарҳол болаларга ёрдам кўрсатиб, уларни шифохонага олиб борган. Бироқ маълум бўлишича, болаларнинг ота-онаси 102 рақамига мурожаат қилиб, воқеадаги барча айбни ҳайдовчи зиммасига юкламоқда. Шу билан бирга, ота-она экспертиза ўтказилишига ҳам бош тортаётгани айтилмоқда. ❗️Энг асосий савол: агар ҳақиқатни аниқлаш мақсад қилинган бўлса, нега холис экспертизадан бош тортилаяпти? Ёки бу ҳолат ортида ҳайдовчидан моддий манфаат ундириш мақсади борми? Албатта, ким ҳақ ёки ким айбдор эканини фақат тергов ва экспертиза аниқлайди. Аммо видеодаги ҳолатга қараб, ҳайдовчини бир томонлама айблаш ҳам адолатдан эмас. 📍 Ҳодиса Тошкент вилоятида содир бўлгани айтилмоқда.