Octobank Нью-Йоркдаги Times Square майдонида ўз брендини намойиш этди
Octobank Нью-Йоркдаги Times Square майдонида ўз брендини намойиш этди Ўзбекистон банки бренди энди Нью-Йоркнинг машҳур Times Square майдонида — дунёдаги энг танилган реклама майдонларидан бирида намоён бўлди. Octobank’нинг Times Square экранларидаги реклама намойиши банк жамоасининг АҚШга ташрифининг мантиқий давоми бўлди. Майамида ўтказилган SIBOS 2026 халқаро кўргазма-конференциясидаги иштирокдан сўнг, банк ўз брендини халқаро аудиторияга яна бир бор тақдим этди. Times Square — дунё компаниялари ўз бренди ва имкониятларини миллионлаб инсонларга намойиш этадиган майдон. Энди улар орасида Ўзбекистоннинг 25 йиллик тажрибага эга Octobank бренди ҳам бор. Бу ташаббус банкнинг халқаро майдондаги иштирокини кенгайтириш, замонавий молиявий ечимларини дунё аудиториясига танитиш ҳамда Ўзбекистон банк секторининг салоҳиятини намойиш этишга қаратилган. Octobank — Ўзбекистондан дунёга. Octo-mobile | Instagram | YouTube Telegram | Facebook | 712023333