Техникум усталарини аттестация қилиш бекор қилиниб, касбий сертификатлаш тизими жорий э...
Вложенный файл
Откройте файл в новой вкладке
Техникум усталарини аттестация қилиш бекор қилиниб, касбий сертификатлаш тизими жорий этилади Ҳукуматнинг қарори билан (552-сон, 09.10.2026 й.) касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига малака тоифаси бериш тартиби тугатилиб, касбий сертификат бериш тизими белгиланди. • Кимлар ва қандай тартибда ўтади? Касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган усталар ҳар 5 йилда камида бир марта мажбурий тартибда сертификатлашдан ўтказилади. Сертификат 5 йил муддатга берилади. • Имтиҳон шакли: Синовлар 2 босқичда жами 100 баллик тизимда ўтказилади: • 1-босқич — назарий билимлар (максимал 30 балл); • 2-босқич — амалий кўникмалар (максимал 70 балл). Сертификат олиш учун номзод ҳар иккала босқичнинг ҳар бирида камида 70 фоиздан тўплаб, умумий 70 балл ёки ундан юқори натижа кўрсатиши шарт. • Сертификатсиз ишлаш мумкинми? Мажбурий синовдан ўта олмаган устага бир марта қайта топшириш имконияти берилади. Унда ҳам ўта олмаса, меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади. • Кимларга тўғридан-тўғри берилади? Ўқувчилари халқаро ёки республика касбий танловларида 1–3-ўринларни эгаллаган усталарга синовларсиз тўғридан-тўғри касбий сертификат берилади. • Хизмат тўлови: Навбатдаги мажбурий сертификатлаш бепул амалга оширилади, ихтиёрий (навбатдан ташқари) топширганда эса БҲМнинг 3 баравари миқдорида йиғим олинади (ЯИДХП ёки платформа орқали мурожаат қилинса 10% чегирма мавжуд). ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!