❗️ Энди Тошкентда сув солиғи ҳисоботини тадбиркор ўрнига солиқ органлари тайёрлайди
Вложенный файл
Откройте файл в новой вкладке
❗️ Энди Тошкентда сув солиғи ҳисоботини тадбиркор ўрнига солиқ органлари тайёрлайди Ҳукуматнинг 2026 йил 9 октябрдаги 546-сон қарорига кўра, янги тартиб 2027 йил 1 январдан 2028 йил 1 мартга қадар Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилади. ➖ Ҳисобот тайёр ҳолда шахсий кабинетга юборилади. Солиқ органлари сувдан фойдаланиш ҳажми ҳақидаги электрон маълумотлар асосида ҳисоботни шакллантиради. ➖ Солиқ тўловчи ҳисоботни тасдиқлайди ёки тузатади. Эътироз бўлса, қайта ишланган ҳисобот тегишли асослар илова қилинган ҳолда 1 мартга қадар юборилади. Тартиб сувдан бирламчи фойдаланувчи ёки сув истеъмол қилувчи тадбиркорлик субъектлари, норезидент юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно. Белгиланган муддатда ҳисобот тасдиқланмаса ва эътироз ҳам билдирилмаса, у автоматик равишда қабул қилинган ҳисобланади ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!