Рекордлар, тарихий натижаларга бой ўтган Жаҳон кубогини халқаро нашлар эътирофл этди
Рекордлар, тарихий натижаларга бой ўтган Жаҳон кубогини халқаро нашлар эътирофл этди 8-10 октябрь кунлари Тошкент биринчи бор сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилди. Беллашувларда 40 мамлакатдан 230 нафар спортчи иштирок этди. Улар орасида Олимпиада ва жаҳон чемпионлари, жаҳон рекордчилари ҳам бўлди. Шиддатли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иля Сибирсев 800 метрга эркин усулда сузиш йўналишида бронза медалига сазовор бўлди. Беллашувлар давомида 2 та янги жаҳон, шунингдек, 3 та Жаҳон кубоги, 3 та Европа ва 2 та Африка рекордлари ҳам янгиланди. Сузувчиларимиз ҳам юқори маҳорат кўрсатиб, 7 та дастурда миллий рекордларни ўзгартиришга муваффақ бўлдилар. Мусобақа юқори даражада ташкил этилгани спортга ихтисослашган “al-kas.com”, “insidethagames.biz”, "francsjeux.com" ва sports-inside.co.uk” каби дунёдаги кўплаб ОАВ томонидан алоҳида эътироф этилди. Спортга оид тезкор янгиликларни @OlympicUz да кузатиб боринг.