❗️Тошкентда йигитларни ҳарбий рўйхатга олиш ишлари бўйича тушунтириш
❗️Тошкентда йигитларни ҳарбий рўйхатга олиш ишлари бўйича тушунтириш Тошкент шаҳар ҳокимининг чақирув участкаларида қайд этиш ишларини ташкил этишга оид қарори ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳокимлик мазкур тадбирлар ҳарбий хизматга дарҳол чақиришни англатмаслигини маълум қилди. Ўзбекистоннинг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунининг 18-моддасига мувофиқ, чақирув участкаларида қайд этиш фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини аниқлаш, ҳарбий хизматга яроқлилик даражаси, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлигини ўрганиш мақсадида амалга оширилади. Қонунчиликка кўра, ушбу тадбирлар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларининг битирувчи синф ва курс ўқувчилари билан октябрь–ноябрь ойларида ташкил этилади. Таъкидланишича, чақирув участкаларида қайд этиш ҳарбий хизматга дарҳол чақириш дегани эмас. Бу, аввало, фуқароларни ҳарбий ҳисобга олиш ва улар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштириш жараёни ҳисобланади. Ҳарбий хизматга чақириш эса қонунчиликда белгиланган алоҳида тартибда амалга оширилади. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 5 октябрдаги 502-14-0-Q/26-сон қарори ушбу тадбирларни ўз вақтида ва тизимли ташкил этиш, масъул ташкилотлар ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда тиббий кўрикларни белгиланган тартибда ўтказишга қаратилган. Жараёнда туман мудофаа ишлари бўлимлари, таълим муассасалари, тиббиёт ташкилотлари ва маҳаллаларнинг ҳамкорлиги назарда тутилган. Барча тадбирлар амалдаги қонунчиликда белгиланган ваколат ва тартиблар доирасида ўтказилиши лозим 👉🏻@TOZA_TOSHKENTLIKLAR- ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ