❗️Ўзини Президент Админстрацияси ходими сифатида таништирган шахс қамалдими?: «Аризани ...
❗️Ўзини Президент Админстрацияси ходими сифатида таништирган шахс қамалдими?: «Аризани тинчитиш» учун $500 минг талаб қилган 72 ёшли шахс 8 йилга қамалди Тошкентда яшовчи 72 ёшли Ҳ.Ю. бухоролик тадбиркорга қўнғироқ қилиб, ўзини Президент Администрацияси масъул ходими сифатида таништирган. У тадбиркорни корхона фаолияти текширилиши ва мол-мулкидан айрилиши мумкинлиги билан қўрқитиб, муаммони ҳал қилиш учун 500 минг доллар талаб қилган. Суд ҳужжатларига кўра, тадбиркор гумонланувчининг банк картасига дастлабки тўлов сифатида 10 млн сўм ўтказган. Пулни олганидан сўнг у тезкор тадбирда ушланган. ⚖️ Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди Ҳ.Ю.ни жуда кўп миқдорда товламачилик қилишда айбли деб топиб, унга 8 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган. Судланувчи судда ярим миллион доллар талаб қилмаганини билдирган, бироқ суд ҳукми билан айбли деб топилган. ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!