#ДИҚҚАТ #БАТАФСИЛ
#ДИҚҚАТ #БАТАФСИЛ ☄️Маккада икки бангладешлик қатл этилгани ҳақида маълумот Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, 14 октябрь куни Макка ҳудудида Бангладеш фуқароси бўлган эркак ва аёл қатл этилди. Вазирлик уларни Назрул Ислом Абдул Басир ва Сити Ахтар деб атади. Улар Маккадаги масжид ичида "ахлоқсиз ҳаракат" қилганликда айбланган. Суд уларни "таъзир" (ислом ҳуқуқидаги ихтиёрий жазо) асосида ўлим жазосига ҳукм қилган. Ҳукм тасдиқланиб, қироллик фармони билан ижро этилган. Бангладешнинг Жиддадаги консуллиги қатлдан олдин хабардор қилинмаганини маълум қилди ва Саудия ТИВдан расмий тушунтириш сўради. Саудия баёнотида ҳаракат аниқ нима эканлиги, масжид номи ва ҳодиса санаси кўрсатилмаган. Тарқалган хабарлар ҳақида Ижтимоий тармоқларда "улар эр-хотин бўлган", "ўпишгани учун қатл этилган", "тўйдан кейин Умрага келган" ва "жасадлари Бангладешга юборилган" деган гаплар тарқалмоқда. Булар расмий манбаларда йўқ ва ишончли нашрлар томонидан тасдиқланмаган. ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!