📚 «Қўрқма» романи муаллифи Жавлон Жовлиевга Президент томонидан Тошкентдан уй совға қи...
📚 «Қўрқма» романи муаллифи Жавлон Жовлиевга Президент томонидан Тошкентдан уй совға қилинди Шавкат Мирзиёев Қамашида ёшлар ва фаоллар билан учрашувда адабиёт, миллий ўзлик ҳамда буюк адиблар хотираси ҳақида самимий фикр билдирди. Давлат раҳбари Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева ва Абдулла Ориповларни ёдга олиб, тилга ва китобхонликка бўлган эътибор ўзликни англаш эканини таъкидлади. Учрашувда ижод аҳли ва китобхонлар муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, совет даврида Германияга таълим олишга юборилган ва кейинчалик қатағонга учраган талабалар тақдири ҳақида «Қўрқма» асарини ёзган ёзувчи Жавлон Жовлиевга ҳамда республика «Китобхон оила» танлови ғолибига Тошкент шаҳридан 2 хонали уй бериладиган бўлди. ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!