#Диққат #Иш_бор
#Диққат #Иш_бор ⚡Антарктидада пингвинларни санаш учун ойига 2 800 долларгача маош тўланадиган иш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Forbes хабар берди. Британиянинг UK Antarctic Heritage Trust фонди Антарктидадаги собиқ Порт-Локрой тадқиқот стансиясида ишлаш учун ходимлар изламоқда. Уларнинг вазифаларига пингвинлар колониясини кузатиш, музей ҳамда сувенирлар дўконига хизмат кўрсатиш, шунингдек, дунёнинг энг жанубий почта бўлимида ишлаш киради. Ойлик маош 2 096 фунт стерлингга (тахминан 2 500 еврога) етади. Иш олти ойга мўлжалланган бўлиб, жиддий жисмоний тайёргарликни талаб қилади. Ходимлар 20 литрли сув идишларини ташиши, оғирлиги 15 килограммгача бўлган қутиларни кўтариши, қорни тозалаши ва сирпанчиқ қоялар ёнидаги қайиқлардан юкларни тушириши керак. Стансияда сув қувури, мобил алоқа ва тиббий ёрдам мавжуд эмас. Ходимлар одатда ҳафтасига бир марта душ қабул қилади ва 14-15 даража ҳароратга эга умумий ётоқхонада яшайди. Ташкилот турар жой, овқатланиш ва иссиқ кийим билан таъминлайди, ходимлар солиқларни мустақил тўлайди. Яқинларга юбориб қўямиз ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!