#БАТАФСИЛ
#БАТАФСИЛ ❗️Тиббиёт ходимларига янги устамалар, ипотека учун ёрдам ва бепул резидентура Бугун, 27 октябрь, Президентнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувида қуйидаги имтиёзлар ва янгиликлар эълон қилинди: ➖ Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм, оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисларига 5,5 миллион сўм устама тўланади. ➖ 2027 йилдан резидентурада ўқиш бепул бўлади. Талабаларга 3 миллион сўм стипендия тўланади. Ўқиш мутахассисликка қараб икки йилдан беш йилгача давом этади. ➖ 2027 йилдан тиббиёт талабалари ҳафтасига уч кун беморлар билан ишлашни ўрганади, битирувчи курсда эса тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди. ➖ 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш бошланади. Дастлаб ихтиёрий бўлган ушбу тартиб 2030 йилдан мажбурий бўлади. ➖ Давлат рўйхатидан ўтган шифокор ва фармацевтларга 7 миллион сўмдан, ҳамшираларга 3,5 миллион сўмдан устама тўланади. ➖ 2027 йилдан олис ҳудудларда ишлайдиган барча шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 миллиондан 4,5 миллион сўмга оширилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорга 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули ҳам берилади. ➖ Тизимда камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Бу орқали 2027 йилда 1 минг нафар тиббиёт ходимини уй-жой билан таъминлаш кўзда тутилган. ➖ Ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. ➖ Хорижий клиникаларда тажриба орттирган ватандош шифокорлар юртимизга жалб қилиниб, уларнинг ойлигига 50 миллион сўмгача устама тўланади. Конференцияларда қатнашиш ва хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш харажатлари қопланади. ➖ Жорий йилда туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамширалар бўйича вилоят танловлари ғолибларига 30 миллион сўмдан мукофот берилади. 2027 йилда вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. ➖ Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант ажратилади. ➖ Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди. ➖ 2027 йилда кафолатланган пакет доирасида бепул бериладиган дорилар тури 73 тага, тиббий текширувлар тури 36 тага етказилади. ➖ Ҳокимлар ҳар йили хусусий клиникалар учун ер участкаларини белгилаб, эълон қилади. Ерлар айнан шу мақсадда аукционга чиқарилиб, қулай шартларда таклиф этилади. ➖ 2027 йилдан шифохона ва поликлиникалар фаолиятини аҳоли баҳолайдиган механизм жорий этилади. Шифокор ва ҳамширалар ойлиги самарадорлик кўрсаткичларига боғланиб, беморларнинг қониқиши асосий мезон бўлади. ➖ 26 та ихтисослашган марказ директори билан бир йиллик контракт тузишга ўтилади. Директорлар жамоатчиликка ҳисобот беради, контракт натижага қараб узайтирилади. ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!