#Ана_ҳолос
#Ана_ҳолос ❗️«Safe Road» иловасида шахсий маълумотлар сиздирилгани айтилмоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли «Safe Road» иловаси хакерлар томонидан бузилгани ва фойдаланувчилар маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хабар муаллифининг айтишича, текширув давомида шахсга доир маълумотлар OSINT ботлари базасида мавжудлиги аниқланган. Улар орасида ID-карта маълумотлари, жарима тўлаш учун уланган банк карталари ҳақидаги маълумотлар ва иловага кирилган қурилмага оид маълумотлар борлиги айтилмоқда. Энг хавотирлиси — maktab.uz базасидаги ўқувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳам сиздирилгани ҳақида даъво қилинмоқда. Ҳозирча бу маълумотлар расмий идоралар томонидан тасдиқлангани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Ҳолат юзасидан масъул ташкилотларнинг расмий изоҳи муҳим