🚌 Тошкентда автобусларга қоидабузарликларни қайд этувчи камералар ўрнатилади!
🚌 Тошкентда автобусларга қоидабузарликларни қайд этувчи камералар ўрнатилади! 📹 15 декабрга қадар автобусларнинг олд қисмига махсус видеокамералар ўрнатиш режалаштирилган. Улар ҳаракат вақтида йўл қоидалари бузилишини автоматик тарзда қайд этиб боради. 🚫 1 ноябрдан эса автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларида ноқонуний ҳаракатланаётган ва тўхтаётган автомобилларга қарши рейдлар кучайтирилади. ⚠️ Автобус ва велосипед йўлакларига ноқонуний чиқиш, шунингдек, уларда тўхташ қоидабузарлик ҳисобланади. Ҳайдовчилар камера ёзувлари асосида жаримага тортилиши мумкин. Бизда кузатинг👇🏻 https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5