Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга рухсат берди.
Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга рухсат берди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябр куни Imarat Development қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарган. Марат Ҳамдамов аввалроқ процессуал тартибда қўлга олинган эди. Мазкур жиноят иши 1-ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан фирибгарлик ва ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари билан қўзғатилган.