SANEG компаниясида юзлаб ходимлар ишсиз қолиши мумкин
SANEG компаниясида юзлаб ходимлар ишсиз қолиши мумкин Қашқадарё вилоятидаги SANEG (Sanoat Energetika Guruhi) компанияси ходимларидан жамоавий мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, корхонада иш ўринлари қисқартирилиши сабабли ходимларга иш берилмаяпти. Улардан ишдан бўшаш тўғрисидаги буйруққа имзо қўйиш ёки таклиф этилаётган компенсация пулини олиб, ишдан кетиш сўралаётгани билдирилган. Ходимларнинг таъкидлашича, Қарши ва Муборак бўлинмаларида жами 600 нафарга яқин ишчи ишдан бўшатилган ёки бўшатилиш хавфи остида. Шунингдек, мурожаат муаллифлари 20–30 йиллик тажрибага эга мутахассислар ишсиз қолаётгани, айрим ходимлар эса таниш-билишчилик асосида бошқа бўлимларга ўтказилаётганини иддао қилмоқда. Ходимлар масъул ташкилотлардан вазиятни ўрганиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўрамоқда. 👉Подпишись
Канал в каталоге Максиметера
652 подписчиков · Политика