«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда воқ... — 27 сентября 2026 г. в 04:38:58.192
«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда воқеа ҳақида Президент администрацияси раҳбари Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани билан боғлиқ воқеа ҳақида хабар топгани ва бўлган воқеадан қаттиқ ғазаблангани ҳақида ёзди. Назаримда, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз. Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади, – дея маълум қилган Мирзиёева.