Газлашмаган ҳудудлар аҳолиси электр энергиясидан фойдаланишда имтиёзга эга бўлади
Газлашмаган ҳудудлар аҳолиси электр энергиясидан фойдаланишда имтиёзга эга бўлади Президент иштирокидаги йиғилишда иситиш мавсумида газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёрни 200 киловатт-соатдан 350 киловатт-соатга ошириш таклифи маъқулланди. Декабр ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди. Шунингдек, Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплашда оиланинг ҳар бир аъзосига қўлланиладиган даромад мезонини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклифи кўриб чиқилди. Натижада қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 минг оилага кенгаяди.