Қозоғистонда ҳарбийлар ҳалок бўлиши ортидан денгиз флоти собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди
Қозоғистонда ҳарбийлар ҳалок бўлиши ортидан денгиз флоти собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ бош қўмондони Қанат Ниязбеков Каспий денгизидаги машғулотларда 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиши билан боғлиқ иш доирасида ҳибсга олинди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев уни ўтган ҳафта лавозимидан озод этган эди.