Россиядаги ҳарбий мавзудаги энг йирик телеграм-канал асосчиси Черногорияда қўлга олинди
Россиядаги ҳарбий мавзудаги энг йирик телеграм-канал асосчиси Черногорияда қўлга олинди Черногорияда Rybar телеграм-канали асосчиси Михаил Звинчук ўз жамоаси билан қўлга олинди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида санкция остида эканига қарамай, ушбу мамлакатга кира олгани билан мақтаниб, унинг маълумотларини текширмаган чегарачини ҳақоратлаганди. Rybar – бир ярим миллиондан ортиқ обуначига эга бўлиб, 2018 йилда РФ мудофаа вазирлиги собиқ ходимлари томонидан очилган, ўз вақтида вагнерчилар раҳбари Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилган.