Метрода тушириб қолдирилган 10 минг долларни ички ишлар ходими эмас, йўловчи топиб олга...
Метрода тушириб қолдирилган 10 минг долларни ички ишлар ходими эмас, йўловчи топиб олгани маълум бўлди Метро бекатида Тошкентга машина харид қилиш учун келган Қозоғистон фуқаросининг 10 минг доллар пули тушиб қолган. Ички ишлар вазирлиги пулни метрополитенида хизмат қилаётган ички ишлар ходими топиб олганини айтганди. Ҳолат камерага тушиб қолган. Унда кўринишича, пулни ички ишлар ходими эмас, йўловчи аёл топиб олган ҳамда ходимнинг ортидан бориб, унинг қўлига тутқазган.