Фермерлар кенгаши Пискент ҳокимининг ҳаракати юзасидан прокуратурага мурожаат қилди
Фермерлар кенгаши Пискент ҳокимининг ҳаракати юзасидан прокуратурага мурожаат қилди Фермерлар кенгаши фермерларга “жонини суғуриб олиши”ни айтган Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб прокуратурага мурожаат киритди. Бизнес-омбудсман ҳам ҳолат назоратга олинганини, ҳуқуқий баҳо берилишини билдирди. Пискент тумани ҳокимлиги эса “ер фермернинг хусусий мулки эмас”лигини айтиб чиқди. Муносабатда ҳокимнинг таҳдидли сўзлари ва ҳақоратларига изоҳ берилмаган.