Uzbekistan GTL'ни хусусийлаштиришга тайёргарлик бошланган — Давактив
Uzbekistan GTL'ни хусусийлаштиришга тайёргарлик бошланган — Давактив Қарийб 4 млрд долларга қурилган Uzbekistan GTL заводини хусусийлаштиришга тайёргарлик бошланган: корхонада молиявий аудит ўтказилиб, хусусийлаштиришнинг оқибатлари ўрганилмоқда, дея маълум қилди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов. Унинг айтишича, завод IPO'сига йирик халқаро ҳамкорлар қизиқиш билдирган.