Булоқбошидаги йирик ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди
Булоқбошидаги йирик ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди Андижон вилояти ЙҲХБ Булоқбоши туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди: бошқарувни йўқотган юк машинаси жами 7 та машинага урилган, йўл четидаги дўконларга ҳам зарар етган. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 4 киши шифохонага ётқизилган.