Одилхон Исмоилов озодликка чиқди
Одилхон Исмоилов озодликка чиқди “Rayxon oilaviy milliy taomlari” таъсисчиси Одилхон Исмоилов суд залидан қамоқдан озод этилди. Апелляция суди унга тайинланган жазони шартли ҳисоблаб, 3 йил синов муддати берди. Жиноят иши доирасида етказилган зарарнинг бир қисми нақд пул шаклида депозит ҳисоб рақамига топширилгани ва бошқа ҳолатлар инобатга олинган. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятида айбдор деб топилган Одилхон Исмоилов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.