Тошкент шаҳри ва атрофидаги иссиқхоналарга «яшил» мақомга ўтиб ишлашга рухсат берилади
Тошкент шаҳри ва атрофидаги иссиқхоналарга «яшил» мақомга ўтиб ишлашга рухсат берилади Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига «яшил» технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юритишини таъминлаш юзасидан тақдимот билан танишди. Тошкент шаҳри ва атрофидаги иссиқхоналар фаолиятида табиий газ, электр, геотермал ва қуёш энергияси, шунингдек, иссиқлик электр станцияларининг иккиламчи иссиқлигидан фойдаланишга рухсат берилади.