Харид комиссияси «Telecom Soft»нинг 10 млрд сўмлик тендерини бекор қилди
Харид комиссияси «Telecom Soft»нинг 10 млрд сўмлик тендерини бекор қилди «Telecom Soft» МЧЖ 10 млрд 316 млн сўмлик тендер ўтказганди. Танловда «HAC Smart Technologies» ва «HMN Smart» компаниялари ғолиб ҳамда захира ғолиб деб топилган. Иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш аломатлари мавжудлиги инобатга олиниб, Харид комиссияси томонидан тендер бекор қилинди.