РЕЕСТРДАН ҚАНДАЙ ЧИҚИШ МУМКИН? — 12 июня 2026 г. в 12:20:00.671
РЕЕСТРДАН ҚАНДАЙ ЧИҚИШ МУМКИН? Россия ҳудудида миграция қонунчилигини бузган чет эл фуқаролари учун махсус "назорат остидаги шахслар" реестри мавжуд. Ушбу рўйхатга асосан 90/365 қоидасини бузган, тўланмаган маъмурий жарималари мавжуд бўлган ёки ҳужжатларида камчиликлар аниқланган шахслар киритилади. Агар сизнинг маълумотларингиз хатолик туфайли ушбу базага тушиб қолган бўлса, вазиятни қонуний ҳал қилиш учун зудлик билан МВД органларига расмий мурожаат йўллашингиз зарур. Мурожаатни шахсан бориб ёки шахсий кабинет орқали онлайн тарзда топшириш имкони мавжуд бўлиб, топширилган ариза нусхаси полиция текширувлари вақтида сиз учун асосий ҳимоя ҳужжати бўлиб хизмат қилади. 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

