#ДИҚҚАТ
#ДИҚҚАТ ‼️Лифтлар энди мунтазам техник хизматдан ўтказилади Кўп қаватли уйларда лифтнинг бузилиши аҳоли учун анча ноқулайлик туғдиради. Айниқса, юқори қаватларда яшовчилар, кексалар ва болали оилалар буни яхши билишади. Энди лифтларга хизмат кўрсатиш масаласи аниқ тартибга солинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 588-сон қарорига кўра, янги қурилган уйлардаги лифтларга қурилиш ташкилотлари бир йил давомида мажбурий сервис хизмати кўрсатади. Бундан ташқари, лифтларга ҳар ой, ҳар уч ой, олти ой ва йилда бир марта техник хизмат кўрсатиш тартиби ҳам белгиланди. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг мажбуриятлари аниқлаштирилди. Яна бир муҳим янгилик — лифтлар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ҳамда сотиш учун «Хавфсиз лифт» электрон платформаси жорий этилмоқда. Лифтлардан ҳар куни минглаб одамлар фойдаланади. Шу боис уларнинг хавфсизлиги ва доим соз ҳолатда бўлишига қаратилган бундай ўзгаришларни фақат қўллаб-қувватлаш керак. ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!