#ТЕЗКОР #РАСМАН
#ТЕЗКОР #РАСМАН ❗️ Энди банк, нотариус ва ички авиарейсларда электрон ҳужжатдан фойдаланиш мумкин Энди айрим хизматларда паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномаси каби ҳужжатларнинг қоғоз шаклини олиб бориш шарт эмас. Уларнинг my.gov.uz ҳамда «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги электрон шаклини тақдим этиш мумкин. Электрон ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади: ➖ Банкларда — банк хизматларидан фойдаланиш ва айрим молиявий операцияларда шахсни тасдиқлаш учун; ➖ Нотариусларда — тегишли нотариал ҳаракатларни амалга оширишда; ➖ Аэропортларда — Ўзбекистон ичидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда; ➖ Алоқа хизматлари ва ломбардлар билан шартнома тузишда. Шунингдек, электрон ҳужжатлардан қон топширишда шахсни тасдиқлаш, ҳарбий рўйхатга олиш, уруш қатнашчиларига компенсация бериш ва тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматлар кўрсатишда ҳам фойдаланиш мумкин. Ўзгаришлар 33 та идоравий ҳужжатга киритилган. Тегишли ҳужжатлар Адлия вазирлигида 2026 йил 20 октябрда 3958 ва 3959-сонлар билан давлат рўйхатидан ўтказилган. ⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!