Ўзбекистонда туристларни ҳайратлантириш учун сабаблар етарли
Ўзбекистонда туристларни ҳайратлантириш учун сабаблар етарли Тасаввур қилинг: бир кун тоғларда сайр қиласиз, кейинги куни чўл манзараларидан завқланасиз, кечқурун эса миллий таомлардан баҳраманд бўласиз. Бунинг учун бир нечта давлатга бориш шарт эмас — Ўзбекистоннинг ўзида ҳаммаси бор. 3–5-ноябрь кунлари Лондонда ўтаётган "World Travel Market London 2026" халқаро кўргазмасида мамлакатимиз ана шу имкониятларни дунёга кўрсатяпти. Тарихий мерос, гастрономия, табиат ва фаол туризм дейсизми, хуллас калом, Ўзбекистоннинг сайёҳларга таклиф қиладиган йўналишлари дунёга таништириляпти. 👉Подпишись
Канал в каталоге Максиметера
652 подписчиков · Политика