“Бундан буён ‘камбағал оила қолмади’ деган ҳисобот ўтмайди” — Шавкат Мирзиёев
“Бундан буён ‘камбағал оила қолмади’ деган ҳисобот ўтмайди” — Шавкат Мирзиёев Масъулларга хорижда кам иш ҳақига ишлаётган юртдошларни касбга ўқитиб, юқори даромадли ишга жойлаштириш, шунингдек, 270 минг нафар аҳолининг даромадини ўртача ва ундан юқори даражага олиб чиқиш бўйича туманлар кесимида режа ишлаб чиқиш топширилди. Бухоро вилоятидан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши ҳали иш топмаган. Вилоятда ишсизлар сони 40 мингга яқин, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. Шу муносабат билан давлат раҳбари бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмаслигини таъкидлади. Президент Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. 👉Подпишись
Канал в каталоге Максиметера
652 подписчиков · Политика