Тилла тақинчоқлар хариди – олтинга инвестиция дегани эмас — 29 сентября 2026 г. в 11:00:51.097
Тилла тақинчоқлар хариди – олтинга инвестиция дегани эмас Ўзбекистонда тиллага анъанавий равишда маблағни сақлашнинг энг ишончли усулларидан бири деб қаралади. Одамлар йиллар давомида узук, сирға, билагузук ва бутун бошли тақинчоқ тўпламларини сотиб олади. Уларни уйида сақлайди, қизлари ва набираларига мерос қилиб қолдиради, тўйлар учун харид қилади ва шу билан бирга: Тилла – бойлик Лекин аксарият ҳолларда бу инвестиция эмас. Бу шунчаки заргарлик буюмини харид қилишдир.