Ўзбекистон – шахмат олимпиадаси чемпиони! — 27 сентября 2026 г. в 11:05:05.832
Ўзбекистон – шахмат олимпиадаси чемпиони! Шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи эркаклар жамоаси Самарқанддаги шахмат олимпиадасида икки карра олимпиада чемпионига айланди. Сўнгги 11-турда Украинага қарши ўйин якунланмасдан чемпионлик кафолатланди, чунки жамоанинг чемпионлик курашидаги асосий рақиби бўлган Ҳиндистон Венгрия билан дуранг ўйнаб қўйди ва Ўзбекистон биринчи ўринни ўзида сақлаб қоладиган бўлди.