“Биз ҳаммамиз инсон қадри устувор бўлган дунёда яшашни истаймиз” – Саида Мирзиёева — 26 сентября 2026 г. в 15:34:44.330
“Биз ҳаммамиз инсон қадри устувор бўлган дунёда яшашни истаймиз” – Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик сессиясида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева олий минбардан нутқ сўзлади. Унинг нутқи халқаро ҳамжамият ва нуфузли анжуман иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Биз ҳаммамиз, инсон қадри устувор бўлган дунёда яшашни истаймиз. Биз фарзандларимизга ҳозиргидан кўра яхшироқ дунё қолдиришни истаймиз. Инсон қадри юксак бўлган дунё. Аммо келажак бизни имкониятларимиз билан эмас, улардан қандай фойдаланганимиз билан баҳолайди. Ўзбекистон халқи ва Президенти тинчлик, бирдамлик, ишонч ва инсон қадри устувор бўлган дунё барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.