Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШдан устун келди — 25 сентября 2026 г. в 15:54:56.151
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШдан устун келди 9-тур учрашувлари Ўзбекистоннинг учала жамоаси учун ҳам муваффақиятли кечди. Асосий жамоа турнир фаворитларидан бири саналган АҚШ устидан ғалабага эришди ва очколари сонини 16 тага етказган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. Ўзбекистон-2 жамоаси эса Нидерландия билан ўйинда ғалаба қозонди ва энди 15 очко билан асосий жамоани таъқиб қилмоқда. Ўзбекистон-3 Қирғизистон вакилларини таслим этди.