“Биз доим алоқадамиз, ҳар қандай масалани биргаликда ҳал қиламиз” – Хайрулло Бозоров
“Биз доим алоқадамиз, ҳар қандай масалани биргаликда ҳал қиламиз” – Хайрулло Бозоров Париж ва Рим шартномалари Европа интеграциясининг ҳуқуқий пойдеворини яратган бўлса, Марказий Осиёда Хўжанд декларацияси уч давлат ўртасидаги янги муносабатлар босқичини белгиламоқда. Хўжандда ўтган иккинчи Фарғона тинчлик форумида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг юқори даражадаги вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда ўндан ортиқ давлат делегациялари қатнашди. Унда ҳудудлараро ҳамкорлик, ўзаро ишонч, сув ва энергетика масалалари ҳамда Хўжанд декларациясининг амалий аҳамияти муҳокама қилинди.