Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиёти қандай ўзгаряпти?
Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиёти қандай ўзгаряпти? Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти беш йилда икки баробар ўсди. 2021-2025 йиллар оралиғида энг яхши ўртача реал ўсиш Қирғизистонда кузатилди — 9,2 фоиз. Минтақа ялпи ички маҳсулотининг мамлакатлар кесимидаги таркибида Қозоғистон энг катта улушга эга бўлиб қоляпти. Аммо охирги 5 йилда бу кўрсаткич 60 фоиздан 56 фоизгача қисқарган. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг улуши 24 фоиздан 27 фоизгача ошди.