Роғун тўғони 190 метрга етди: режада — 335 метр
Роғун тўғони 190 метрга етди: режада — 335 метр Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭС тўғонининг баландлиги қарийб 190 метрга етди. Қурилиш якунлангач, 335 метрлик иншоот дунёдаги энг баланд тўғон бўлиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг бир қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.