Uzum Market босқичма-босқич фаолияти тикланаётганини маълум қилди
Uzum Market босқичма-босқич фаолияти тикланаётганини маълум қилди Uzum Market 8 октябр кунги техник носозликдан сўнг ўз фаолиятини тиклашни бошлади. «Омбор буюртмаларни аллақачон йиғмоқда ва яқин вақт ичида 7, 8 ва 9 октябрдаги юк хатлари бўйича товарларни қабул қилишни бошлайди. Мамлакат бўйлаб топшириш пунктлари одатдагидек ишламоқда: харидорлар буюртмани SMS'даги рақамни ёки буюртма кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша шахснинг исмини айтиб олишлари мумкин», дейилади компания хабарида. Харидорлар ва сотувчиларга компенсация ва чегирмалар ваъда қилиняпти.