Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинч...
Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар 📌 Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади; 📌 Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур; 📌 “Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”; 📌 ОҲИЧК асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак; 📌 Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди; 📌 Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди; 📌 Иқлим барқарорлиги соҳасида шериклик қилиш бўйича ташаббус таклиф қилинди. Бу сувни тежайдиган технологияларни биргаликда жорий этиш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ва атроф-муҳит ҳолатини доимий кузатиб бориш имконини беради; 📌 Ўзбекистон Кенгашнинг Инсон мезони бўйича координатори сифатида таълим, маданият ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда ва келгуси йили Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёр; 📌 Ўзбекистон ОҲИЧК ташкилий асосларини янада мустаҳкамлаш ва унинг низомини такомиллаштириш борасидаги ишларни қўллаб-қувватлайди. Илгари сурилаётган ташаббуслар ўзининг амалий ижросини топиши муҳим.