Ўзбекистонда ичимликлар, таркибидаги шакар миқдорига қараб, тамғаланиши мумкин
Ўзбекистонда ичимликлар, таркибидаги шакар миқдорига қараб, тамғаланиши мумкин Ичимликлар қадоғининг олд томонида бир қарашда аниқ кўринадиган қилиб “шакар миқдори ўртача”, “шакар миқдори юқори” ёки “шакар миқдори жуда юқори” деган мажбурий огоҳлантирувчи ёзув бўлиши шарт, деб белгиланиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2027 йилдан шундай тартибни жорий этиш ҳақидаги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.