Иссиқхона хўжаликларига солиқ имтиёзлари ва субсидиялар берилди
Иссиқхона хўжаликларига солиқ имтиёзлари ва субсидиялар берилди Президент қарори билан, иссиқхона хўжаликлари ҚҚС ва фойда солиғидан озод этилди. Асосий даромади иссиқхоначиликдан бўлган корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилди, ер ва мулк солиқлари эса 50 фоизга камайтирилди. Октябрдан мартгача “яшил” иссиқхоналарнинг электр харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади. Тошкент вилоятида томорқасида иссиқхонага эга аҳолига субсидия ажратилади.