“6 сотих” муаммоси: бугун кадастр олган одам эртага қандай муаммога учраши мумкин?
“6 сотих” муаммоси: бугун кадастр олган одам эртага қандай муаммога учраши мумкин? Бухоро шаҳридаги айрим ҳолатлар ҳужжатсиз уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишдаги айрим бўшлиқларни очиб берди. Хусусан, ернинг қачон эгаллангани нотўғри белгиланиши оқибатида яхлит ҳовлининг бир қисми томорқа ери сифатида расмийлаштириляпти. Ҳуқуқшунос Бобур Қорёғдиев 6 сотихдан ортиқ майдонни автоматик равишда томорқа ери деб расмийлаштиришнинг муаммоли оқибатлари ҳақида сўз юритади.