Кўкдала ҳокими ҳужумга учради
Кўкдала ҳокими ҳужумга учради Унга туманда савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор болта билан жароҳат етказгани айтилмоқда. Манбага кўра, ҳокимлик ташаббуси билан тадбиркор савдо қиладиган дўкон бузилиши керак бўлган. Ҳокимнинг қандай жароҳат олгани ва айни пайтдаги соғлиги ҳақида маълумот йўқ. ИИВ матбуот хизмати ҳодиса содир бўлганини тасдиқлади ва прокуратура ўрганиш олиб бораётганини маълум қилди.