Гулистондаги портлаш: 6 киши ҳалок бўлган ҳодиса юзасидан ҳукм ўқилди
Гулистондаги портлаш: 6 киши ҳалок бўлган ҳодиса юзасидан ҳукм ўқилди Гулистон шаҳрида маҳаллий аҳоли орасида “Бек” чойхонаси номи билан танилган овқатланиш шохобчасида газ баллони портлаган. Портлаш ортидан йирик ёнғин юзага келган. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган. Эскпертиза хулосасига кўра, чойхонада хизмат муддати ўтган газ баллонлардан фойдаланилган. Баллонлар портлашдан бир кун олдин автомобилларга газ қуйиш шохобчасидан тўлдириб келинган. Жиноят иши доирасида 6 киши судланди. Уларнинг 3 нафарига турли муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.