“Улар пулдор одамларни овлашади” — онлайн қиморда қарзга ботган тадбиркор ҳикояси
“Улар пулдор одамларни овлашади” — онлайн қиморда қарзга ботган тадбиркор ҳикояси Дилшод Худойбердиев Андижон вилояти Олтинкўл туманидан. Топиш-тутиши яхши, ўзига тўқ тадбиркор бўлган ва бир неча йил аввал катта қарз олиб, онлайн қиморда ютқазиб қўйган. Қарзини қайтармагани учун жазо муддатини ҳам ўтаб чиққан. У Kun.uz билан суҳбатда онлайн қимор воситачилари одамларни бу ўпқонга қандай тортиши ҳақида сўзлаб берди ва масъуллардан уларнинг яширин фаолиятига чек қўйишни сўради.