Ўзбекистоннинг икки вакили дунёнинг энг кучли 5 шахматчиси қаторига қайтди
Ўзбекистоннинг икки вакили дунёнинг энг кучли 5 шахматчиси қаторига қайтди Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов FIDE рейтингининг кучли бешликка қайтди. Синдаров live-рейтингда учинчи ўринга кўтарилди, у билан шахмат тожи учун баҳс олиб борадиган амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу эса 28-ўринга тушиб кетди. Ҳозир улар ўртасидаги рейтинг фарқи 72 пунктни ташкил этмоқда.