❌ Эски запретлар қайтмоқда — 8 июня 2026 г. в 08:15:37.062
❌ Эски запретлар қайтмоқда Кўпчилик мусофирларимиз 2021 ва 2023 йиллардаги амнистияларни яхши эслайди. Айрим статьялар бўйича қўйилган 3-5-10 йиллик запретлар автоматик равишда очилиб кетган, запрети очилганлар эса Россияга бемалол келиб, мана шу кунгача ишлаб юришган эди. Ҳозирда ўша очилган запретларни айримлари яна базага қайта киритилган. Нима учунлиги эса номаълум. Бу техник хатоликми ёки МВД га юқоридан запретлар сонини кўпайтириш кераклиги ҳақида қандайдир буйруқ бўлганми, ҳеч ким билмайди. Бу нарса бизнинг кузатувларимиз бўйича 2025 йил охирларида бошланди. Энг қизиғи, буни бекор қилиб бўлмаяпти. Россияда "очно" ўқиётган бир-иккитаси судлашиб бекор қила олди холос. "Нима учун ҳозирда мени ҳамма ҳужжатим жойида бўлатуриб менга эски запретни қайтариб қўяди??" — дея хуноб бўлган кўпчилик. МВД вакили эса саволимизга осонгина жавоб билан қутулиб қўяқолди: "Бу запрет аввал ўзи бўлган, ўша пайтда узоқ муддат ҳужжатсиз юргани учун қўйилган, буни эгаси ўзи жуда яхши билади. Орада маълум бир муддат норасмий амнистия туфайли Россияда ишлаб олди холос. Қолган муддатни марҳамат қилиб юртида ўтасин!" Бундай ҳолларда агар сизда қонуний асос (кундузги бўлимда ўқиш, РФ фуқаролигига эга оила аъзолари ва ҳ.к.) бўлмаса, бекор қилиш учун беҳуда вақт ва пул сарфламасдан, зудлик билан Россиядан чиқиб кетинг! Агар сизда ҳам мана шундай ҳолатлар юз берган бўлса, изоҳларда ўз тажрибангиз билан бўлишинг! 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

