‼️Элчихонанинг консуллик бўлими баёноти — 3 июля 2026 г. в 20:37:31.914
‼️Элчихонанинг консуллик бўлими баёноти ruID иловаси орқали Россияга кириш учун ариза юбориш тартиби 2027 йил 31 декабргача узайтирилди. Иловада рўйхатдан ўтмаганлик ёки электрон ариза юбормаганлик Россия чегара назорати пунктларида мамлакатга киришни рад этиш учун асос ҳисобланмайди. Бироқ халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи Ўзбекистон ҳайдовчилари ruID иловаси орқали электрон ариза юборишлари лозим! 📱 Илова орқали: ✔️ Россияга кириш учун электрон ариза юбориш; ✔️ Россияга кириш бўйича чекловлар мавжудлигини текшириш; ✔️ миграция соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун рақамли профиль яратиш; ✔️ Россия давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда кўриш мумкин. ruID орқали ариза юбориш Россияга киришни рақамлаштириш тизимининг бир қисми бўлиб, чет эл фуқаролари учун рақамли профиль шакллантиришга хизмат қилади. Бизга обуна бўлинг @musofir_irkutsk

